Жорий йилда «NOBEL FEST» фестивали Покистонда ўтказилади

Жорий йилда «NOBEL FEST» фестивали Покистонда ўтказилади

Нобель фестивали Ислом ҳамкорлиги ташкилотида инсоний капитал, фан, таълим, инновациялар ва янги иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Покистон Президенти Ариф Альвий Исломободда бўлиб ўтган Қозоғистон делегацияси билоан учрашувда шундай фикр билдирди. Жорий йилда халқаро фестиваль ушбу Ислом республикасида ўтказилади. 29-30 ноябрь кунлари иштирокчилар келажак тиббиёти, таълимни рақамлаштириш, илғор технологиялар, иқлим ўзгариши ва барқарор иқтисодий тараққиёт стратегияларини муҳокама қилади. Тадбирга Покистон Президенти раислик қилади. Таъкидлаш лозимки, тадбирда йилига 5 мингдан зиёд офлайн ва 800 мингдан зиёд онлайн қатнашчи иштирок этади. 2020 йилдан буён 15 нафар Нобель мукофоти совриндори, жаҳонга машҳур экспертлар, халқаро ташкилотлар ва глобал компаниялар раҳбарлари мазкур тадбирларда қатнашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси