Қозоғистоннинг «Мерген» фильми энг нуфузли халқаро фестиваллардан бўлган “Fantasia”да намойиш қилинади. Анжуман Канаданинг Монреал шаҳрида 2-25 август кунлари ўтказилади. Қисқа метражли фильм муаллифи – бошловчи режиссёр Райимбек Алжанов.
Воқеалар XVII асрда, Буюк Дашт ҳудудида кескин тўқнашувлар юз бераётган даврда юз беради. Сюжет Мерген исмли бола ҳақида. Ёш бўлишига қарамай, оиласини ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олишига тўғри келади. Таъкидлаш жоизки, Fantasia кинофестивали – жанр фильмлари танлови сифатида обрўга эга. Анжуман доирасида турли йилларда жаҳонга машҳур Тарантинонинг «Шарафсиз аблаҳлар» ҳамда Бекмамбетовнинг «Тунги дозор» фильмлари премьераси ўтказилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси