Қозоғистон минтақаларида вазият қандай?

Қозоғистон минтақаларида вазият қандай?

Қозоғистонда сўнгги кунларда юз берган воқеалар, бузғунчилар ва террорчилар томонидан амалга оширилган хунрезликлар, қонунбузарлик ва талончилик, ишлари бутун мамлакат аҳолисини даҳшатга солди, ҳар бир виждонли инсоннинг қалбини титратди.

Террорга қарши амалиёт давомида Қозоғистонда 3000 дан кўпроқ одам қамоққа олинди. 26 қуролланган жиноятчи йўқ қилинди, 18 нафари яраланди. Ҳалок бўлган ҳуқуқ ҳимоячилари сони 18 га етди. Бу ҳақда республики ИИВ маълум қилди.

Қизил Ўрда вилоятида антитеррор амалиёти давом этяпти. Бугунга келиб 168 фуқаро шифокорларга мурожаат этди, улардан 77 нафари даволаняпти. 38 одам жонлантириш бўлимида.

Чимкентда шаҳар инфратузилмаларига катта зарар етказилди, “Туркестан сарайы” ва қурилиш компанияларидан бирининг, кўргазма маркази биноси вайрон қилинган. Шаҳарда оператив штаб ишлаяпти.

Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятларида ўтган кечада оммавий тартибсизликлар юз бермади. Маҳаллий ҳукумат вакиллари таъкидлашича, вазият назорат остида. Туркистон вилоятида тартибни сақлаш ишларига фаол фуқаролар ҳам қатнашмоқда. Вилоят ҳокими раҳбарлигида ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан иборат оператив штаб ишлаяпти.

Ақмўла вилоятида вазият барқарор. Минтақада жамоатчилар ташаббуси билан халқ дружиналари ташкил қилинди. Улар жамоат тартибини сақлашга кўмаклашмоқда. Атирау вилоятида 6 январь оқшомида намойишчиларнинг кўп қисми майдонни ўз ихтиёри билан тарк этди.

Алмати вилоятида вазият маҳаллий ҳокимиятнинг тўлиқ назорати остида. Вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўрилган, минтақавий антитеррористик оператив штаб тузилган. Тартибсизликлар давомида жабрланган 68 одам тиббий ёрдам учун мурожаат этган, 17 одам шифохонага ётқизилган.