Сенат раиси Мактуб тўғрисида фикр билдирди

Сенат раиси Мактуб тўғрисида фикр билдирди

Давлат раҳбарининг кузда навбатдан ташқари Президент сайлови ўтказиш таклифини Янги Қозоғистион бунёд этиш ғояси билан муштарак ҳолда кўриш лозим. Сенат раиси Маулен Ашимбаевнинг фикрича, ушбу сайлов кампанияси мамлакатдаги сиёсий ислоҳотларига катта туртки беради. Давлатчиликни кучайтиради. Ислоҳотлар ва янгиланиш йўналишида йўл тутишга ундайди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси  Парламенти Сенати Раиси:

– Фуқаролар томонидан қатор саволлар, таклифлар келяпти. Улар қаторида давлат бошқарувида янгиланиш масаласи ҳам бор. Янги кадрлар, одамлар фаолиятини аввало маслаҳатдан бошлаб халққа танилиши лозим. Ҳокимликларга ҳам янги одамлар зарур. Мажилис ҳам, Сенат ҳам янгиланишга муҳтож. Халқнинг талаби шундай. Шу сабабли президент стратегик қарор қабул қилди. Бу қадамни ўзаро чамбарчас боғланган сиёсий ислоҳотлар билан бирга, муштарак ҳолда баҳолаш лозим, деб ҳисоблайман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.