Қосим-Жўмарт Тўқаевга йирик технологик лойиҳалар тўғрисида ҳисобот берилди

Қосим-Жўмарт Тўқаевга йирик технологик лойиҳалар тўғрисида ҳисобот берилди

2027 йилнинг охиригача Қозоғистоннинг 3 мингтадан зиёд қишлоғи сифатли телефон алоқаси билан таъминланади. Уларда 1 миллион нафар одам яшайди. «Қозоқтелеком» бошқаруви раиси Бағдат Мусин Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Компания Бир ярим миллионта хонадонни сифатли алоқа билан таъминлаяпти. Айни вақтда, Ақтау ва Сумгаитни оптик толали линия билан боғлаш ишлари давом этяпти. Лойиҳа Қозоғистоннинг транзит салоҳиятини кучайтиради, Европа ва Осиё ўртасида рақамли йўлак яратади. Яна бир стратегик лойиҳа доирасида Экибастузда маълумотларни қайта ишлаш маркази шаклланяпти. Унга хорижий технологик компаниялар жалб этилиши кутиляпти. Ушбу объект мамлакат инвестициявий жозибадорлигини янада оширади.

Абдумалик Сарманов таржимаси