Қозоғистон маҳсулотлари - Москва кўргазмасида

Қозоғистон маҳсулотлари - Москва кўргазмасида

Москвадаги 29-Халқаро «ПРОДЭКСПО-2022» кўргазмасида 20 та маҳаллий компания ўз маҳсулотларини намойиш этди. Миллий стендларда «Made in Kazakhstan» бренди остида юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва мева-сабзавот тақдим қилинди.

Қайрат Тўребаев, Савдо ва интеграция вазири ўринбосари:

- Шартнома тузиш учун катта истиқболлар борлигини кўряпмиз. Дастлабки куниёқ 60 миллион АҚШ долларилик келишувлар мўлжалланди. Бу 11 ойдаги озиқ-овқат маҳсулотлари экспортининг 15 фоизига тенг.

Айтиш керак, Қозоғистон-Россия ўртасидаги товар алмашинуви ўтган йил 11 ойида 21,8 миллиард долларни кўрсатган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 30 фоизга кўп. Айни пайтда, Қозоғистондан Россияга экспорт 40 фоиз ошган.

Абдумалик Сарманов таржимаси