Қозоғистон маҳсулотлари сотиладиган бозорлар кенгаймоқда. Республика Эрон, Вьетнам ва Сербия билан эркин савдо зонаси хусусида келишув имзолади. Ушбу давлатлар бизнинг маҳсулотлар ўз бозорида сотилиши учун кўпроқ имтиёзли шарт-шароитлар яратмоқда. Сингапур билан ўзаро музокаралар якунланиш босқичида. Исроил, Миср ва Ҳиндистон билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Таъкидлаш керак, айни пайтда Қозоғистон маҳсулотлари экспорт ҳажмининг ярми тўрт давлат – Хитой, Италия, Россия ва Нидерландияга тўғри келади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси