Астанадаги Ҳарбий-тарихий музейда Республика Мустақиллиги кунига аталган тарихий-ҳужжатли кўргазма очилди. Ундан мақсад – мустақиллик учун курашган миллий қаҳрамонлар хотирасини абадийлаштириш. Экспозицияга пойтахт давлат архивида сақланаётган ноёб ҳужжатлар, фотографиялар, газета қирқимлари, миллий ғоя ва эркинлик учун курашган арбоблар китоблари ва портретлари қўйилди. Ҳар бир экспонат тарихий аҳамиятга ва қийматга эга, дея таъкидлайди ушбу кўргазма ташкилотчилари. Пойтахт аҳли ва меҳмонлари ой охиригача улар билан танишиши мумкин. Тадбирда ҳарбий тузилмалар вакиллари, тарихчилар, журналистлар, 1986 йил воқеалари иштирокчилари қатнашди. Шунингдек, ҳарбий мусиқачилар ижросида ватанпарварлик композициялари ижро этилди.
Ўнербек Умралин, Қозоғистон Республикаси давлат ҳарбий-тарихий музейи илмий бўлими бошлиғи:
- Умуман олганда, бу кўргазма Президентнинг 16 декабрь миллий қаҳрамонларимиз, Қозоғистон Мустақиллигидан дарак берган декабрь воқеалари қаҳрамонларини хотирлаш куни бўлиши кераклиги хусусидаги ғоясини акс эттиради. Ушбу кунда миллат жипслашади, мустақиллик руҳи қайта уйғонади, тарихимиз, миллий анъаналар жонланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси