Қозоғистонда ягона радиоалоқа тармоғи яратиляпти

Қозоғистонда ягона радиоалоқа тармоғи яратиляпти

Қозоғистон фавқулодда вазиятларда тезкор мулоқот учун ягона рақамли радиотармоқ яратилади. У қутқарувчилар, полиция ва Миллий гвардиянинг шошилинч хизматлари каналларини бирлаштиради. Майдонча мамлакатдаги барча тегишли идоралар ўртасида ишончли алоқа ўрнатиш, бирга ҳаракат қилиш имкониятини яратади. Тизим мустақил, интернет ёки мобил операторларлар хизматига боғлиқ эмас. Бугунги кунда республиканинг 13 та минтақаси тизимга уланди, тез орада яна саккизта станция қурилиши мўлжалланган.


Руслан Сеитов, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот, рақамлаштириш ва алоқа департаменти бош мутахассиси:


- МДҲ давлатларининг бирортасида бундай тизим мавжуд эмас. Унинг афзал жиҳатлари кўп. Шу жумладан, табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш имконияти яратилади. Радиочастоталарни тежаш имкони туғилади. Авваллари ҳар бир вазирлик ўз радиотизимига эга бўлган, умумий тизим яратилиши туфайли камроқ маблағ сарфланади. Тизим фақат қандайдир фалокатлар юз берганида эмас, кундалик ҳаётда ҳам барча тегишли вазирликлар томонидан ишлатилиши кутиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси