Ақтау ва Қуриқ портларини ривожлантириш – Қозоғистоннинг стратегик мақсади. Бугун Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Abu Dhabi Ports Group компанияси бошқарувчи директори Муҳаммад Жума ал Шамсийни қабул қилди. Давлат раҳбари Қозоғистон нефтини Ўрта йўлак орқали Озарбайжонга ўтказиш бўйича ҳамкорликни юқори баҳолади. Томонлар транспорт-логистика соҳасида биргаликда ишлаш истиқболларини муҳокама қилди. Шу жумладан, Президент Евроосиёни Форс кўрфази, Африка ва Ҳиндистон билан боғловчи «Шимол - Жануб» йўналишининг истиқболларини очиш режаларини баён этди. Унинг ўтказиш қуввати 2027 йилга бориб камида 70 фоизга, 9 миллион тоннадан 15 миллион тоннагача ортади. Давлат раҳбари “Қозоғистон темир йўллари” миллий компанияси билан ADP ўртасида ушбу лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун имзоланган келишувларнинг муҳимлигини тилга олди.