Қозоғистон корхонаси Европа Иттифоқига асал етказиб беради

Қозоғистон корхонаси Европа Иттифоқига асал етказиб беради

Қозоғистон Европага асал етказиб беради. Мамлакат компанияларидан бири маҳсулоти сифат стандартларига мослигини исботлади ва Европа Иттифоқи расмий рўйхатига киритилди. Экспертлар таъкидлашича, бу Шарқий Қозоғистон вилояти ишлаб чиқарувчилари учун тарихий воқеа. Корхона ишлаб чиқариш жараёнларини Европа Иттифоқи ветеринария-санитария стандартларига тўла мослаштира олди. Компания энди 25 та давлат, шу жумладан, Германия, Франция, Ирландия, Греция ва бошқаларга маҳсулот сотади.


Қизғалдав Жубатқанова, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария назорати қўмитаси бошқарма бошлиғи:


Бу натижага эришиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Ветеринария назорати қўмитаси кўп йиллар давомида тизимли ишлашига тўғри  келди. Жами уч йил вақт сарфланди. Эндиликда қўмита ва вазирлик Европа Иттифоқига маҳсулот юбориш ҳуқуқини олган Қозоғистон компаниялари сонини ошириш бўйича иш олиб боряпти.


Таъкидлаш лозимки, 2025 йилда Қозоғистонда 5 минг тонна асал етиштириш режалаштирилган. Маҳсулот таркибида консервантлар йўқ, тўла табиий. Бу мамлакат товарларининг янги бозорларни забт этишига ёрдам беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси