Қозоғистон давлат бошқарувини рақамлаштириш соҳасида
Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. Астанада Тожикистондан келган 15
нафар давлат хизматчиси учун ўқув семинари бошланди. Тадбир Тожикистон рақамли
асослар лойиҳаларини амалга ошириш маркази билан ҳамкорликда, Миллий ахборот
технологиялари кўмагида Қозоғистоннинг KazAID халқаро тараққиёт агентлиги
томонидан ташкил этилди. Бир ҳафта давомида улар рақамли трансформация,
электрон ҳукуматни ривожлантириш, давлат хизматларини рақамлаштириш, ахборот
хавфсизлиги ва замонавий IT-ечимларни жорий этиш бўйича Қозоғистон тажрибасини ўрганади. Дастур соҳа
мутахассислари билан учрашувлар, етакчи рақамли марказларга ташриф ва
мамлакатнинг асосий лойиҳалари билан танишишни ўз ичига олади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Қозоғистон рақамлаштириш соҳасида халқаро
ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда, самарадорлигини исботлаган амалий ечимлар
билан ўртоқлашмоқда.
Жандўс Асанов, KazAID Қозоғистон халқаро ривожланиш агентлиги бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи:
- Барчаси давлат хизматчилари, Тожикистон Республикасининг агентликлари ва
институтлари вакиллари. Қозоғистон Республикасига, Астанага рақамлаштириш соҳасини ўрганиш учун келди. Аввал айтганимдек, 2023 йилда Қозоғистон e-GOV дастурий дастурий ечимларини Тожикистон Республикасига топширганди. Бу эса рақамлаштириш
соҳасидаги навбатдаги тадбир. Анжуман ҳамкор давлатлар Қозоғистоннинг рақамлаштиришдаги ютуқларини эътироф
этаётганидан далолат беради.
Дина Кхера, «Миллий ахборот технологиялари» ҳж маҳсулотларни илгарилатиш департаменти директори:
- Биз 25 йилдан буён тўпланган тажрибамизни фахр билан баҳам кўрамиз. Бизда нафақат ҳукумат ишини таъминловчи рақамли ечимлар, балки Қозоғистон ва ундан ташқаридаги энг илғор хизматлардан фойдаланадиган фуқаролар сезиларли ижтимоий-иқтисодий самара оладиган катта тажриба бор. Шунинг учун биз ўз тажрибамизни мамнуният билан тақдим этамиз, қўшниларимиз ва бошқа давлатлар бу технологиялар ва ишланмаларимизни осонлик билан ўзлаштиришини истаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

