Ўймакор уста санъатини намойиш этмоқда

Ўймакор уста санъатини намойиш этмоқда

Туркистон вилоятидан бўлган уста ёғоч ўймакорлигини қайта тиклаяпти. Абдиманап Мирзабай ортиқча нарсаларни кесиб ташлаш ва оддик ғўладан санъат асари яратишни қойиллатиб бажаради. Қайрағоч, ёнғоқ ва бошқа дарахтлар ёғочидан уста нафақат нақшлар чиқаради, балки идиш-товоқлар, мусиқа асбоблари яратади. Ҳар бир санъат асари учун одатда бир ҳафта вақт кетади. Лекин баъзи предметлар йиллар давомида яратилган. Уста бу касб билан 30 йилдан буён шуғулланади. Ўзи ясаган буюмлар сонини аниқ айтиб бера олмайди. Ва бу муҳим эмас. Энг кераги, ноёб усулларни ёшларга қолдириш зарур.

Абдиманап Мирзабай, ўймакор уста:

- Бу ерда, бизда ижод эркинлиги жорий этилган. Ҳар қандай ёғочдан чиройли санъат асари чиқариш мумкин. Фақат қандай ишлашни билсангиз бас. Ҳар бир ёғоч тури ўзига хос ёндашув талаб қилади. Биз уни кесамиз, қайта ишлаймиз, қуритамиз.

Ернур Есиркеп, шогирд:

- Устозим – ўз ишининг устаси. Ҳамиша ундан маслаҳатлар оламан. Биз оддий ғўладан жуда чиройли нарсалар чиқарамиз. Устоз орасталикка ўргатади. Ишларимиз билан танловларга борганмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси