Қозоғистон кимё маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йили 2 миллиард доллардан ошди. Бу эса 2023 йилдагилан 13 фоизга кўп. Соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш 8 фоизга кўпайди. Шу жумладан, нефть-газ кимёсида 50 фоизли ривожланиш кузатилди. Жорий йилда ҳам ижобий динамика сақланиб қоляпти. Йилнинг биринчи чорагида 12,5 фоизлик ўсиш қайд этилди. Ҳукумат йиғилишида соҳани ривожлантиришнинг устувор механизмлари кўриб чиқилди. Импорт ўрнини тўлдириш ва экспортни кенгайтиришга эътибдор қаратилди. Бош вазир таъкидлашича, мамлакатда натрий цианид, аммоний сульфат ишлаб чиқариш ортади. Бутадиен, карбамид ва поли-этилен-тереф-талат ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
– Қозоғистонда 12 та йирик кимё ва нефть-газ кимёси корхоналари ишлаб турибди. Улар турли маҳсулотлар, шу жумладан, минерал ўғитлар, ноорганик ва органик химикатлар чиқаради. Атирау вилоятида Марказий Осиёдаги энг йирик полипропилен заводи ишлаяпти. Ўтган йили унинг II босқичи бўйича қурилиш ишлари бошлаб юборилди. У Қозоғистондаги энг йирик қайта ишлаш корхонаси бўлиши кутиляпти. Олдимизга импорт ўрнини тўлдириш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот экспортини кенгайтиришдан иборат вазифа қўйилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

