Қозоғистон-Хитой энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон-Хитой энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Хитой Қозоғистонда 1 гигаватт умумий қувватга эга янги гибрид шамол-қуёш электр станцияси бунёд этиш ниятида. Астанада бўлиб ўтаётган муқобил энергетика бўйича конференцияда тегишли шартнома имзоланди. Тадбирда Қозоғистон ва Хитой мутахассислари қатнашмоқда. Икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиняпти. Шу жумладан, мамлакатда қайта тикланувчи энергетика объектлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш масаласи кўрилди. Музокараларда қатнашаётган томонлар вакиллари  таъкидлашича, янги корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулот келажакда Марказий Осиё давлатларига экспорт қилиниши мумкин. Хитой инвесторлари соҳага 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши режалаштирилган.

АЛМАТ ҚАБИКЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГЕТИКА ҲАМЖАМИЯТИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Бу гибрид станция бўладитахминан 400 мВт  қувватни қуёшдан,  600 мВт қувватни эса шамол станциясидан олади. Биз Жамбил, Алмати. Шарқий Қозоғистон вилоятларини кўриб чиқдик. Тадқиқотлар ўтказилади. Техник-иқтисодий асослар ҳисобга олинади. Сўнгра лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси даражасида тақдим этилади. Шундан кейин уни қандай рўёбга чиқариш ҳақида ўйлаймиз. Ҳозир Қозоғистон энергия балансида яшил энергетика улуши 4 фоиз. 2035 йилга бориб, бу кўрсаткич 15 фоизга етиши зарур. Биз йилига 1 гВт қувват берувчи иншоотлар қуришимиз керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси