Қозоғистон-Хитой дипломатик муносабатлари ҳақидаги китоб

Қозоғистон-Хитой дипломатик муносабатлари ҳақидаги китоб

Қозоғистон-Хитой дипломатик муносабатлари ҳақидаги китоб Қозоғистон ва Хитой ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганига 30 йил бўлди. Ўтган давр мобайнида сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-маданий, илмий-таълимий, гуманитар ва бошқа соҳаларга оид 200 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Уларнинг барчаси «Қозоғистон-Хитой: яхши қўшничилик ва ўзаро фойдали ҳамкорликнинг ўттиз йиллиги» китобида ўз аксини топган. Тўплам тақдимоти Алмати шаҳрида бўлиб ўтди. Китоб қозоқ, хитой ва рус тилларидаги учта тўплам шаклида чоп этилган.

У 1992 йилдан бошлаб, ўзаро муносабатларнинг аналитик умумлашган манзарасини кўрсатиб беради. Унда икки томонлама имзоланган, бироқ аввал чоп этилмаган ҳужжатлар рўйхати тўлиқ жамланган. Асосий стратегик шартномалар матни ва бошқа муҳим маълумотлар келтирилган. Таъкидлаш лозимки, Хитой Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири. Ўтган йилнинг ўзида икки томонлама товар айланмаси 18 миллиард долларга етди. Тадбирда онлайн қатнашган Ташқи ишлар вазирлари бу тўплам ҳақида фикр билдирди. Шахрат Нуришев, Қозоғистон Республикасининг ххрдаги элчиси: - Сўнгги ўттиз йилда давом этиб келаётган Қозоғистон-Хитой муносабатларининг энг муҳим ютуқлари қаторида сиёсий зиддиятлар йўқлиги, Хитойнинг хавфсизлик кафолатларини кўрсатишни истардим. Чегара, чегараоша оқувчи сув захираларини тақсимлаш масалалари ҳал этилган. Абдумалик Сарманов таржимаси.