Қозоғистон Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам беради

Қозоғистон Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам беради

Қозоғистон  Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам кўрсатади. Авиатранспорт ёрдамида юбориладиган 38 тонна юк ичида озиқ-оқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, тиббиёт буюмлари, ўрин-тўшак бор.  Бугун Давлат раҳбари Ҳукумат комиссияси билан бирга ушбу масалани муҳокама қилди. Таъкидлаш лозимки, республика Ғазо секторида юзага келган фожиали гуманитар вазиятдан келиб чиққан ҳолда шундай қарорга келди. Эслатамиз, Қозоғистон  аввалроқ Фаластин халқи учун 1 миллион доллар юборганди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.