Армия қиёфасини шакллантириш, Қозоғистон ҳарбий-сиёсий стратегияси масалалари, мудофаа соҳасини малакали мутахассислар билан таъминлаш, авлодлар узвийлиги. Ушбу ва бошқа масалалар Мудофаа вазирлиги Қуролли кучлар фахрийлари кенгаши раҳбарлари, ҳарбий билим юртлари курсантлари, «Жас сарбаз» ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти вакиллари учрашувида муҳокама қилинди. Мамлакат Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев яқинлашиб келаётган байрамлар - Ватан ҳимоячиси куни ва Буюк Ғалаба кунининг рамзий мазмунини тилга олди. Улар авлодлар ўртасида ришталар боғлайди, фахрийлар ва ҳозирги ҳарбий хизматчилар орасидаги жанговар анъаналарни мустаҳкамлашини таъкидлади,
Нурлан Ермекбаев, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири:
- Қозоғистон Қуролли кучлари замон талабига кўра фаол ривожланиб бормоқда. Улардаги тузилмалар тўлиқ шаклланган. Мамлакат хавфсизлиги мустҳкам ҳимояланган. Армия замонавий қуроллар ва техника билан жиҳозланган. Кадрлар тайёрлаш жуда юқори даражада. Умуман олганда, Қозоғистон армияси – ватан ҳимоясида собит турибди. Халққа хизмат қилиш эса нафақат бурч, балки кўрсатилаётган улкан фахр ва эҳтиром сифатида қабул қилинади. Катта авлод кўрсатган намуна туфайли ҳарбий хизматчиларимиз юқори жанговар маҳорат, баҳамжиҳат ишлаш намунасини намойиш этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси