Инвесторлар учун алоҳида виза тоифалари ва мамлакатга осонлаштирилган кириш имкони. Қозоғистон иқтисод шаффофлигини ошириш, қоидаларни осонлаштириш орқали капитал ва юқори малакали мутахассисларни жалб этиш чора-тадбирларини кўряпти. 10 апрелда республикада доимий яшашни истовчи хорижлик фуқароларни қабул қилиш тартибига ўзгаришлар киритилди. Бош вазир ўринбосари - Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева маълум қилишича, инвесторлар учун лойиҳа раҳбари ва иштирокчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун махсус визалар бериш кўзда тутилган. Бу формат Қозоғистон бозорига киришни, бизнес бошлаш ва янги ўринлар яратишни осонлаштиради. Айни вақтда, талабга эга мутахассислар учну ҳам преференциялар кўзда тутилган. Улар учун айни вақтда доимий яшаш имконини берувчи виза тоифалари кўзда тутилган. Йил давомида 2030 йилгача мўлжалланган миграция сиёсати концепциясидаги касблар рўйхати янгиланиши кутиляпти. Бу иш иқтисод эҳтиёжига кўра мунтазам амалга оширилади. Шунингдек, юқори малакали кадрлар ва рақамли кўчманчилар учун янги виза форматлари жорий этиляпти. Ушбу чора-тадбирлар инвестиция, технология ва профессионал захиралар келишини жадаллаштириши кутиляпти.
Аида Балаева, Қозоғистон
Республикаси Бош вазир ўринбосари – Маданият ва ахборот вазири:
- Хорижий
мамлакатлардан келган, талаб катта бўлган касб эгалари учун, шу жумладан,
доимий яшашга мўлжалланган махсус визалар кўзда тутилган. Улар қаторида нейрожарроҳлар,
гематологлар, фармацевтика саноати муҳандис-технологлари, бактериологлар, график
анимация техниклари ва бошқалар бор. Рўйхатга бугунги кунда жами 51 та касб
эгалари киритилган. Лекин иқтисодий вазият ва талабга кўра тегишли давлат
органлари билан келишилган ҳолда у мунтазам янгиланиб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

