Қозоғистон интернетда шахсий маълумотларни ҳимоялаш бўйича илғор

Қозоғистон интернетда шахсий маълумотларни ҳимоялаш бўйича илғор

Жорий йилда Қозоғистон телекоммуникация инфратузилмалари индекси бўйича 193 давлат ўртасида 42-ўринни эгаллади. БМТ берган маълумотларга кўра, республика аҳолисининг 93 фоизи интернетдан фойдаланади. Киберхавфсизлик масаласида эса Қозоғистон Глобал индексда биринчи ўринга чиқди ва шахсий маълумотларни ҳимоялаш бўйича МДҲда пешқадам. Сўнгги 10 йил давомида электронн форматда кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳажми икки мартадан кўпроққа ошди. 2024 йилда 33 миллион хизмат кўрсатилди.  Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистоннинг GovTech рақамли хизматлари хадқаро миқёсга чиқди. Сўнгги икки йил ичида у Тожикистон ва Африканинг қатор давлатларига экспорт қилинди, даромад бир миллиард тенгедан ошди. Республика Smart Data Ukimet, Smart Bridge ва GOV.KZ ай-ти компонентлари етказиб берилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.