«Евроосиё юрагида учрашинг!». Франкфурт-на-Майне шаҳрида ўтказилаётган тадбиркорлик туризмига ихтисослашган энг йирик ярмаркалардан бири – IMEXда Қозоғистоннинг шундай шиор билан чиқди. Жорий йилда Германияга йирик туристик фирмалар, авиакомпания раҳбарлари, етакчи отельерлар ва экспертлар йиғилди. Жами дунёнинг 90 давлатидан 3 минг иштирокчи тўпланди. Мамлакатимиздан туроператорлар, меҳмоннавозлик бизнеси вакиллари, нуфузли ивент раҳбарлари борди. Улар энг юқори даражада бўлган конгресслар, кўргазмалар, саммитлар ўтказа олишини маълум қилишди.
Ғалимжан Сейлов, «Kazakh Tourism» миллий компанияси» ҳж туристик маҳсулотларни ривожлантириш департаменти бош менежери:
- 2019 йилда, масалан, Қозоғистонда ўтказилган 12 халқаро тадбир туфайли мамлакатга 6 миллион доллар келди. Жорий йилда ҳам бу кўрсаткичларга эриша оламиз, деб ҳисоблаймиз. Бизда имкониятлар кенг. Фақат виза масаласида эмас, балки турли мамлакатлардан, Европа ва Осиёдан учиб келиш борасида ҳам. Учинчи устун жиҳатимиз – инфратузилмлаар мавжудлиги ва уларнинг нархлари. Бизда майдончаларни Европа шаҳарларидагидан кўра анча арзонга ижарага олиш мумкин.
Хорижлик экспертлар фикрича, Қозоғистон тадбиркорлик туризми учун жуда қулай. Қатор хориж компаниялари тадбирларини мамлакатимизда ўтказиш ниятида.
Йесус жей моран, ижрочи директор:
- Биз Қозоғистонда бизнес вакиллари учун конференция ўтказиш ниятидамиз. 40 давлатдан 200 меҳмон келади. Бу тадбирни айнан Қозоғистонда ўтказишга қарор қилганимиз сабаби: бу мамлакат Европа ва Осиё ўртасида жойлашган. Шунинг учун дунё бўйлаб компанияларни таклиф этиш учун қулай. Бизга Европадан ҳам, АҚШдан ҳам меҳмонлар келади. Бизнес учрашувлардан ташқари, Қозоғистонннинг хушманзара жойларини томоша қилиш ниятидамиз.
Гёкхан Гюлер, корпоратив менежер:
- Биз Қозоғистонда корпоратив ивентлар ўтказамиз. Маълумки, Туркия ва Қозоғистон ўртасида муносабатлар жуда яхши. Шунинг учун фуқароларимиз учун тадбиркорлик йўналишини очиб бериш зарур, деб ҳисоблайман. Кўплаб турклар Европа мамлакатларига борган, бироқ Қозоғистонга саёҳат қилмаган. Биз ўз бизнесимизни бошлашга тайёрмиз.
Франкфуртдан ташқари, Қозоғистоннинг туристик имкониятлари бошқа майдончалар: Токио, Варшава ва Лондонда ҳам намойиш этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.