Қозоғистонлик фотография усталарини хорижда яхши билишади. Халқаро фотостокларда Александр Власюк ишларини мунтазам олишади. Унинг севимли хоббиси ва ажойиб сонияларни абадий сақлаб қолиш истаги дунёга танилишига сабаб бўлди. Қозоғистонда туғилиб ўсган, малака орттирган фотограф кўп марта нуфузли танловларда ғолиб тўлди. Яқинда бўлиб ўтган «Kazakhstan Diagamma 2022» танловида ҳам турли мамлакатлардан келган 260 нафар ҳамкасбини ортда қолдирди. Халқаро фотография санъати федерацияси ва Америка фотография жамияти раҳбарлигида ўтказилган нуфузли анжуманда юртдошимиз «Балхаш», «Пляж мавсуми», «Бойқушча Грей» ва бошқа суратлари билан қатнашди, иккита олтин медаль, фахрий лентага сазовор бўлди.
Александр Власюк, фотограф:
- Аслида 14 сурат юбордим, 12 таси фотокўргазмага қўйилди, учтаси мукофотланди. Одатда ўзим учун суратга оламан, бошқа иштирокчилар билан ҳам куч синашаман. Чунки танловда дунёнинг етакчи фотографлари қатнашади. Бир қарашда иштиёқ, нимага қодирлигимни кўрсатгим келади.
Александр табиат манзараларини хуш кўради, уларни муҳрлаш учун дунё бўйлаб саёҳатга чиқади. Ўзининг айтишича, суратнинг муваффақиятли чиқиши об-ҳаво ва унинг ёритилишига боғлиқ. Ҳар йили севимли жойларига боришни канда қилмайди. Чунки ҳар сафар янгича манзаралар очилади, дейди муаллиф.
Александр Власюк, фотограф:
- Ҳаво айний бошлаган бир вақтда манзарани суратга олиш осон эмас. Атиги бир қанча сония ичида улгуриш зарур. Шафақ атиги бир неча секунд ичида асл кўринишини йўқотади. Мен учун шундай сонияларни тутиш қизиқарли.
Александрнинг айтишича, Қозоғистонда иқтидорли бошловчи фотографлар кўп. Муваффақиятга ва тан олишларига эришиш учун мунтазам ишлаш, хатоларни таҳлил қилиш ва малака ошириш керак, дейди суратчи.
Абдумалик Сарманов таржимаси.