Германиянинг
Франкфурт-на-Майне шаҳрида бўлиб ўтган «Kazakhstan Investment Day» форумида
Қозоғистоннинг иқтисодий салоҳияти намойиш этилди. Унда 200 нафардан зиёд
компаниялар, ҳамжамиятлар, молиявий ташкилотлар ва банк сектори вакиллари қатнашди.
Тадбирда қўшма лойиҳалар тақдим этилди. Иқтисодни диверсификациялаш, қайта
ишлаш ва инфратузилмаларни ривожлантириш, юқори технологияларга инвестиция жалб
этишга устуворлик берилди.
Ерсайин
Нағаспаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва
қурилиш вазири:
-
Сўнгги 20 йил ичида Германиядан мамлакатимизга 6,5 миллиард евро инвестиция
келтирилди. Биз бу кўрсаткич ошишига умид қиламиз. Чунки Германияни Европа
Иттифоқидаги асосий ҳамкорларнинг бири сифатида кўрамиз.
Томас
Штеффен, ГФР Иқтисод ва энергетика федерал вазирлиги статс-котиби:
-
Қозоғистон — ГФРнинг Марказий Осиёдаги асосий савдо ҳамкори. Биз ўта муҳим
минераллар ва ноёб ер металлари соҳасида катта салоҳият кўряпмиз. Бизнинг
маблағимизни янаа яхшироқ диверсификациялашимиз зарур, Қозоғистон биз учун
келажакда ҳам энг муҳим ҳамкорлардан бири бўлиб қолади.
Анжуман
доирасида 100 миллион долларга тенг шартнома имзоланди. Маблағ Павлодардаги
гидрометаллургия комбинатига йўналтирилади.
Қанат
Дўсмуқаметов, Solidcore Resourses Plc бош амалиёт директори:
—
Бу олтин концентратларини қайта ишлашга мўлжалланган, технология ва инновация
жиҳатидан мутлақо ўзига хос лойиҳа. Умумий қуввати 300 минг тонна концентрат,
жами 1 миллиард доллар атрофида инвестиция киритилиши кутиляпти. Шундан 600
миллион долларини халқаро молия ташкилотларидан оламиз, ўзимиздан 400 миллион
доллар сарфланади. Энг муҳим ускуна – автоклав. Уни Павлодарга олиб келганмиз. Барча
ишлар дастурга кўра амалга ошириляпти. Завод 2028 йил охирида ишга туширилади.
Таъкидлаш
лозимки, Қозоғистон ва Германия ўртасида товар айланмаси ўтган йили 4 миллиард
300 миллион долларни ташкил қилди. Германия инвестицияларининг 90 фоизи
иқтисодимизнинг нохомашё секторига йўналтирилган. Яқин йилларда Қозоғистон
саноат инфратузилмасига 400 миллиард доллар жалб этиш ниятида. Немис
инвестициялари янги саноат кластерлари учун асос бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

