Маҳаллий маҳсулотлар реестри тузилади

Маҳаллий маҳсулотлар реестри тузилади

Қозоғистонда жорий йилда маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ягона реестрини татбиқ этиш режа қилинган. У учта CT-KZ, экспорт ва саноат сертификатининг ўрнини босади. Бу маҳаллий тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотни идентификациялаш имконини беради, шунингдек, бизнесга давлат кўмаги кўрсатиш манзиллилиги ва самарадорлигини оширади. «Товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини аниқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Мажилис томонидан биринчи ўқишда маъқулланди. Депутатлар айтишича, тадбиркорлар реестрга қўшилиш учун шахсий кабинет орқали ариза бериши мумкин. Улар рақамли верификациядан ўтиши, сайёр комиссия ёрдамида корхонасини баҳолатиши керак бўлади. Комиссия таркибига Саноат ва қурилиш вазирлиги, давлат органлари ва ассоциациялар вакиллари киради. Умуман, Ягона реестр мамлакат ишлаб чиқаришида ўсишни рағбатлантириша қаратилган.

Мукаш Искандиров, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:

 -  Маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар реестрини тузиш – Давлат раҳбари топшириғи бўлиб, давлат маблағлари ва давлат кўмаги чораларидан самарали фойдаланишни кўзда тутади. Маълум бир ваколатли орган, ариза бериш тартиби, бу ишлар қандай кўриб чиқилиши, ҳамма-ҳаммаси ушбу қонунда қайд этилади. Қозоғистонда тахминан 57 минг бирликдаги товар ишлаб чиқарувчи мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси