Июль ойида 37 минг тонна шакар ишлаб чиқарилади

Июль ойида 37 минг тонна шакар ишлаб чиқарилади

Қозоғистонда шакар тақчил эмас. Ушбу ойда 37 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, бугунги кунда маҳаллий ижро органлари барқарорлаштириш жамғармалари шакарни арзонлаштирилган нархда сотяпти. Минтақаларда чайқовчиларга йўл бермаслик мақсадида пештахтага чиқарилган маҳсулот миқдори чекланган. Бозор баҳосидаги шакар эса барча савдо нуқталарида бемалол сотиляпти. Таъкидлаш лозимки, мамлакатдаги заводларда маҳсулот тинимсиз ишлаб чиқарилмоқда. Шу кунларда захирада 27 минг тонна атрофида шакар бор.

Дамир Егизбаев, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби:

- «Озиқ-овқат корпорацияси» ҳиссадорлик жамияти ички бозорга шакар келтириш билан шуғулланади. Вазирлик маҳсулот етказишни жадаллаштириш учун тегишли ташкилотлар билан бирга Қозоғистон республикаси минтақаларига темирйўл транспорти воситасида ишлашни ташкил қилмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.