Италиялик дирижёр - театр арт-менеджери

Италиялик дирижёр  - театр арт-менеджери

Миллий санъатни хорижда илгари суриш ва юксак даражали опера хонандаларини тайёрлаш. «Астана Опера» театри ўз олдига шундай мақсадни қўйган, эндиликда унинг арт-менежери жаҳоннинг энг талабгир дирижёрларидан бири - италиялик Жузеппе Акуавива. Дарвоқе, маэстро юртимиз санъатининг байроқдори бўлган ушбу маскан билан ҳамкорлигини бундан 10 йил олдин бошлаган. Ўтган йиллар мобайнида унинг дирижёрлигида театр саҳнасида бир қатор йирик опера ва балет премьералари бўлиб ўтди. Хусусан, Сергей Прокофьевнинг машҳур «Ромео ва Жульетта» балети, Жузеппе Пуччини ижодига мансуб «Мадам Батерфляй» операси. Қолаверса, маэстро туфайли чет эллик томошабинлар миллий классика намунаси – Ахмет Жубановнинг «Абай» операси билан танишишга муваффақ бўлди.

Жузеппе Акуавива, «Астана Опера» театри арт-менежери: 

- «Абай» мен Италияга олиб борган спектакль бўлди. Бу шуни кўрсатадики, санъат глобал тил саналади. Итальян томошабини шу ерда, Қозоғистонда яратилган, жуда чиройли талқин қилинган опера билан танишишини истагандим. Яширмайман, бошида италияликлар бундай талқиндаги спектаклни қандай қабул қилишини билмагандим. Бироқ жуда улкан муваффақиятга эришилди. Италиядан ташқари, асарни Уммон ва Испанияда ҳам намойиш этдик.

Жузеппе Акуавива - ўнлаб халқаро мукофотлар соҳиби, кўплаб нуфузли танловлар ғолибидир. Таниқли итальян дирижёри бутун дунёдаги театрлар билан яқин ҳамкорликда, у пойтахт театри - «Астана Опера» билан шериклик муваффақиятли давом этишига умид билдирди.

Жузеппе Акуавива, «Астана Опера» театри арт-менежери: 

- Бу ҳамкорликдан кўп нарса кутяпман. Бу сизнинг артистларингиз,  дирекциянгиз, мусиқий дирекция, дирижёрлар билан, Италиядан келган мутахассис ўлароқ ўзим кўмаклаша оладиган яккахонлар билан яқин ҳамкорлик. Бу ерда кўпгина итальян муаллифлари - Верди, Пуччини, Россини, Чимароза, Доницетти асарлари ўйналган. Умид қиламанки, шериклигимиз ушбу театрнинг ўзига хослигини янада ёрқинроқ очиб беради, бу бой сценографик меросга, техник имкониятларга, юксак даражадаги, фақат Евроосиёда эмас, бутун дунёда намуна бўла оладиган  ажойиб балет труппасига эга жаҳондаги кам сонли театрлардан бири. Буни шу йўналишда тўпланган кўп йиллик тажрибамга асосланиб, айтяпман.

Абдумалик Сарманов таржимаси