Миллий қурултой Қозоғистон аҳли ва хориждаги қозоқларга миллий тараққиётнинг янги саҳифасини очиб беради. Туркиядаги Мемар Синан университети профессори, эксперт Абдулваҳҳоб Қара фикрича, мамлакатимизда ўтказиладиган ушбу анжуман турли оғриқли ва долзарб масалаларни ҳал этишга доир ечимлар тақдим этиладиган муносиб майдончага айланади.
Абдулваҳҳоб Қара, Мемар Синан университети профессори:
- Муқаддас Улитау заминида бўлиб ўтган Миллий қурултой Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Янги Қозоғистон» ғоясини рўёбга чиқаришда муҳим ечимлардан бири бўла олади. Бу - миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган катта ташаббус. Қурултойларда, жумладан, хорижда яшаётган қозоқларнинг муаммолари ҳам ечим топишига умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.