Давлат рамзлари кунига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Давлат рамзлари кунига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Пойтахтимизда давлат рамзлари куни муносабати билан дастлабки геральдикачи Ербўл Шаймерденов хотирасига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Бу шахс давлат комиссияси аъзоси сифатида мустақил Қозоғистон байроғи ва гербини тайёрлаш ишига катта ҳисса қўшган. У миллий геральдика тўғрисида илк илмий асарларни ёзди. Ербўл Шаймерденов адабиёт оламида ҳам сезиларли из қолдирган. Бир нечта шеърий ва насрий тўпламлар муаллифи. Ербўл Шаймерденов бутун умрини маданиятни равнақ топтириш, қозоқ тилини илгари суришга бағишлаган. Бугунги кунда тадқиқотчилар унинг дунё юзини кўрмаган асарлари устида ишламоқда, бу ёрқин шахснинг ижодий ва илмий меросида янги қирралар очиляпти.

Қуаниш Жиенбай, ёзувчи:

- Рамзлар ҳақидаги асарлар, афоризмлар ва публицистикадан ташқари, унинг йигирмага яқин шеърий тўплами мавжуд. Унинг шеърларига бир нечта бастакорлар қўшиқлар, мусиқий асарлар ёзган, улар ҳозирга қадар машҳур. Бироқ Ербўл Шаймерденовнинг кўплаб адабий асарлари, бадиий таржималари нашр қилинмаган, ҳозирча халқимиз маданий меросининг бир бўлагига айланмаган. Букелажак авлод олдидаги вазифа.

Абдумалик Сарманов таржимаси