Миллий терма жамоа Ёзги Олимпиадада 20 спорт тури бўйича қатнашади

Миллий терма жамоа Ёзги Олимпиадада 20 спорт тури бўйича қатнашади

Қозоғистонда спорт инфратузилмаларини янгилаш ишлари жадал давом этяпти. Жорий йилда Алмати минтақасида олимпиада учун тайёргарлик базаси қурилиши якунланди. Мажмуада йил давомида 2 мингдан зиёд атлет 23 олимпиада спортлари бўйича шуғуллана олади. Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев таъкидлашича, келаси йили Парижда Ёзги олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Миллий жамоа аъзолари шу кунларда дунёнинг энг нуфузли беллашувларига қизғин тайёрланяпти. 

Ермек Маржиқпаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири:

- Қозоғистон Миллий терма жамоаси спортнинг 20 турида омадини синаш ниятида. Ҳозирча спортчилар 8 спорт тури бўйича 17 та йўлланмага эга бўлди.  Ҳали етарлича вақт бор. Бу йўналишда фаол ишлар давом этади. 90 дан зиёд беллашувларда лицензия олиш имконияти мавжуд.  

Шунингдек,  вазир маълум қилишича, пойтахтда Миллий спорт университети қурилаяпти.  Иншоот 2025 йилда ишга тушиши режалаштирилган. Келгуси икки йил мобайнида мамлакатда 113 та янги спорт иншооти фойдаланишга топширилади. 100 та жадал йиғиладиган модуль спорт биноси қад кўтаради. Мақсад - соғлом турмуш тарзини маъқул кўрган, спорт билан мунтазам шуғулланаётган Қозоғистон фуқаролари улушини 2029 йилгача 50 фоизга етказишдан иборат. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.