2025 йилда савдога 1,2 триллион тенге инвестиция киритилди

2025 йилда савдога  1,2 триллион тенге инвестиция киритилди

Ўтган йили Қозоғистонда савдо соҳасига 1,2 триллион тенге инвестиция киритилди. Товар айланмаси салкам 9 фоизга ўсди ва 80 триллион тенгедан ошди. Қозоғистон  Президентига ҳисобот топширган Свдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев берган маълумотга кўра, ички ялпи маҳсулотнинг 19 фоизини савдо ташкил қилди. Электрон савдо ҳам жадал ривожланяпти. 2025 йилда унинг ҳажми 4 триллион тенгега яқинлашдиБу эса чакана савдонинг 15 фоизига тенг. Қозоғистонда 10 та логистика маркази бунёд этиладиган ҳудуд белгиланди. Давлат раҳбарига Евроосиё Иқтисодий иттифоқи доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Савдога тўсиқ бўлиб келган 70 та муаммонинг 69 таси йўқ қилинди. Тегишли шартномалар воситасида мамлакат учун қулай имкониятлар яратилди. Шу жумладан, демпингга қарши солиқ тўлаш ўрнига квоталар белгилаш тўғрисида келишувларга эришилди. Президент замонавий савдо экотизимлари яратиш, миллий саноат учун қулайликлар яратишни топширди. Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши, экспорт салоҳияти кенгайиши, иқтисодий манфаатларни илгари суриш топширилди.

Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:

Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири – хомашё эмас, экспорт ҳажмини кенгайтириш. Дунёдаги беқарорлик ва чорловларга қарамай, нохомашё маҳсулотлар ва хизматлар экспорти 41 миллиард АҚШ долларига етди, ўсишда давом этяпти. Экспортчиларга ёрдам чоралари кенгайиб боряпти. Суғурта ҳажми 1,2 триллион тенгегача ортди. Берилаётган ёрдам ҳажми икки марта кўпайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси