Қозоғистон Global Innovation Index-2024 рейтингида Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари илғор учликка киритилди. Биринчи марта ушбу ббутунжаҳон рейтингининг минтақавий тақдимоти республикамизда, Астанада ўтказилди. Маросимда Осиё давлатлари патент идоралари етакчилари, дипломатик корпус, халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари қатнашди. Тадбирда тилга олинган маълумотларга кўра, Қозоғистон сўнгги даврда ривожланишда сифат ўзгаришига эриша олган. Республика глобал рейтингда 81-ўриндан 78-ўринга чиққан, қатор йўналишларда, иқтисодий ривожланиш, тадбиркорлик, таълим ва инвестициявий иқлимда ҳолатини яхшилаган. Шу билан бирга, Қозоғистон «Креатив товар ва хизмат»ларда 93-ўриндан 65-ўринга кўтарилган. «Миллий бадиий фильмлар» номинациясида эса мамлакатимиз 61-поғонадан 31-поғонага сакрашни уддалай олган. Таъкидлаш лозимки, ташкилот 2007 йилдан буён дунёнинг 130 мамлакатини 80 та кўрсаткич бўйича баҳолаб келади.
Бўтагўз Жақселекова, Қозоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари:
– Бу кўрсаткич инвестициялар жалб этиш учун жуда муҳим. Инновацияларни жорий этиш, турли йўналишларни ривожлантириш учун ориентир сифатида ҳам муҳим. Аввал айтганим каби, бунда иқтисодимизнинг барча йўналишларини қамраб олувчи 80 та кўрсаткич тақдим этилади. Шу жумладан, қонун устуворлиги, самарали давлат бошқаруви, рақамлаштиришнинг ривожи ҳам ҳисобга олинади. Бу обрў-эътибор берувчи муҳим воқеа, чунки Қозоғистон ўз фаолияти, ислоҳотлари билан халқаро саҳнада эътибор қозонмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.