Тарафлар қўшма қарорни имзолади. Бундан ташқари, иккала республика металлургия саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот-коммуникациялар, транспорт, энергетика, туризм саноати каби соҳаларда ўзаро шерикликни кенгайтириш ниятида. Шунингдек, Ереванда «Астана» Халқаро молиявий марказининг филиалини очиш режа қилинмоқда. Томонлар молиявий технологиялар ҳамда электрон тижорат соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр. Арманистон маҳаллий компанияларимизга тендерларда, шу билан бирга, Гюмри шаҳрида логистик марказ бунёд этиш лойиҳасида иштирок этиш таклифини билдирган. Бу ҳақда мамлакатимиз Савдо ва интеграция вазирлиги маълум қилган. Таъкидлаймиз, 2022 йилда икки давлат орасидаги товар айланмаси икки марта ўсган ва 41 ярим миллион долларга етган. Айни пайтда, экспорт ҳам ошган, 10 миллиондан деярли 27 миллионгача ўсган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси