Астанада замонавий меҳнат бозори трендлари муҳокама қилинди

Астанада бўлиб ўтган махсус анжуманда замонавий меҳнат бозорининг янги трендлари муҳокама қилинди. Вазирликлар, Жаҳон банки, БМТ ва бошқа соҳалар экспертлари, жумладан, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг бандлик масаласига таъсирини кўриб чиқди. Яқин келажакда сунъий интеллектнинг жаҳон иқтисодиётига таъсири 15,5 триллион долларга етиши кутиляпти. Қозоғистон, хорижлик аналитиклар фикрича, давр билан ҳамнафас ҳаракатланмоқда. Меҳнат бозорида инновациялар фаол қўлланяпти.

Хавьер Санчес-Риза, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ижтимоий муҳофаза катта иқтисодчиси:
- Биз келажак касбларини алоҳида таҳлил қилмадик. Бироқ жаҳондаги рақамли иқтисодиёт шароитида юзага келган мега-тенденциялардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, кўплаб рақамли касбларнинг келажаги порлоқ. Шу билан бирга, «яшил иқтисодиёт» билан бирга янги касблар ҳам пайдо бўляпти. Шу йўналишда ҳаракат қилганлар ютқазмайди, деб ўйлайман.

Рақамли ечимлар, айни вақтда, коммуникацияни соддалаштиради ва ҳар қандай HR-жараённи автоматлаштира олади. Давомат, иш жадвали ва ҳатто ходимларнинг иш ҳақини бошқариш учун махсус восита яратган Ай-Ти компания ходимларининг бунга ишончи комил. Компания мамлакат бозорида 5 йилдан бери фаолият юритмоқда ва одамнинг биометрик маълумотларидан фойдаланувчи платформанинг ягона муаллифи ҳисобланади.

Камила Темирова, Hr-Жараёнларини Автоматлаштириш компанияси менежери:
- Бизнинг илова ходимлар давомати борасида шаффоф маълумотларни тақдим эта олади, шу билан бирга, бу дастур осон жадвалдан иборат, яъни ходимларга тегишли бўлган ҳамма нарса - уларнинг жадвали,  сўровлари,  дам олиш вақти ҳақида тасаввур беради. Бу махсус дастур, унда ҳаммаси яққол, шаффоф кўриниб туради, яъни локацияга боғланиш мавжуд. Барчаси қулай иловада пайдо бўлади, аниқроғи, компьютерда  веб-версия бор, мабодо сиз иш сафарида, дунё бўйлаб саёҳатда бўлсангиз, истаган пайтда телефонни очиб, ходимларни назорат қилишингиз мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси.