Қозоғистон ғарбида яна бир Хоргос барпо этилади

Қозоғистон ғарбида яна бир Хоргос барпо этилади

У мамлакат ғарбида қурилиши режа қилинган. Савдо ва интеграция вазирлиги маълум қилишича, «Евроосиё» маркази 2025 йилнинг 3-чорагида ишга туширилиши мўлжалланмоқда.

Марказ шартли равишда Россиянинг чегарадош ҳудудлари ва Шарқий Европа бозорларига қаратилади. Айни пайтда, Ғарбий Қозоғистон вилояти билан бир қаторда мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналарнинг ҳам экспорт салоҳиятини қамраб олувчи трансчегаравий хабга айланади. Таъкидлаш жоиз, трансчегаравий марказ қурилишига яқин уч йил ичида 10 миллиард тенге хусусий инвестиция жалб этилиши кўзда тутилган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси