Қозоғистон келгуси уч йил давомида ёғ экспорти ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни мўлжаллаяпти. Тегишли вазирлик тайёрлаган йўл харитасига кўра, маҳсулот Европа бозорига ҳам чиқади. Ўтган йили Қозоғистон ёғ экспортчилари 837 миллион доллар даромад олди. Бу эса мисли кўрилмаган натижа. Мутахассислар айтишича, келаси йили 850 минг гектар майдонга кнгабоқар экиш мўлжалланган. Яъни, корхоналар учун хомашё муаммо бўлмайди. Ҳозир Қозоғистонда 80 тадан зиёд завод ёғни қайта ишлаш билан машғул. Тайёр маҳсулот дунёнинг 20 тадан зиёд давлатига экспорт қилинади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон дунёнинг энг йирик ўсимлик ёғи экспортчилари ўнлигига киради.
Нурлан Қулбатиров, «Qaztrade» ҲЖ Бош директори ўринбосари:
- Бугунги кунда Ўрта Осиё, Кавказ давлатлари, Хитойда Қозоғистон ёғ маҳсулотлари экспорти бўйича асосий ўйинчи. Мўлжалланган маррага етиш учун қишлоқ хўжалиги, савдо вазирлиги ёрдами керак. Мақсад: олинган ҳосилни дунё бозорига чиқариш.
Абдумалик Сарманов таржимаси

