Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаев
раислигида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши йиғилиши ўтказилди.
Ҳукумат аъзолари космик соҳа аҳволи ва амалга оширилаётган лойиҳаларни муҳокама
қилди. Давлат раҳбари мазкур йўналишнинг стратегик аҳамиятини тилга олди, ер
йўлдошлари орқали алоқа ва космик инфратузилма барқарорлигини таъминлаш
зарурлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев глобал
космик сектор туб ўзгаришларга учраётганини кўрсатди. Космик фаолият фақат буюк
давлатларнинг «ёпиқ клуби» зиммасида бўлган давр ортда қолди. Улар ўрнига
бугунги кунда алоқа, маълумот узатиш, навигация, космомониторинг каби амалий
йўналишларни фаол ривожлантираётган, интернетга уланиш имконини бераётган
хусусий компаниялар келяпти. Айни вақтда, космик фанларни ривожлантириш,
тадқиқотларга ёрдам бериш масаласи кўрилди. Давлат раҳбари соҳадаги халқаро
ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтди. Йиғилиш якунида Ҳукуматга космик соҳани
модернизация қилиш бўйича қатор топшириқлар берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

