Қозоғистон Фаластин халқига қўшимча моддий гуманитар ёрдам жўнатди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, махсус борт 38 тонна юк етказиб берди. Унда озиқ-овқат маҳсулотлари, тўшак-чойшаблар, дори-дармон ва тиббиёт ускуналари бор. Самолёт Ғазо секторидан эвакуация қилинган мамлакатимизнинг 28 фуқаросини олиб қайтди. Қозоғистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакили берган маълумотга кўра, фалокат ҳудудида яна 10 нафар мамлакат фуқароси ва уларнинг оила аъзолари бор. Аввалроқ юз нафар кишидан иборат бир гуруҳ юртдошларимиз жанг ҳаракатлари кетаётган ҳудуддан ватанга олиб чиқиб кетилганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.