Парламент янги Конституцияга мувофиқ «Қозоғистон
Республикаси Президенти тўғрисида» қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжатда Давлат
раҳбарининг барча ҳокимият тармоқлари ҳамоҳанг ишлашини таъминловчи олий мансабдор
шахс сифатидаги мақоми мустаҳкамланган. Вице-президент институти жорий этилади. У Давлат раҳбари топшириғига кўра, Қурултой, Ҳукумат ва бошқа давлат
органлари билан Президент номидан иш олиб бориши мумкин.
Унзила Шапак, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати:
– Қонун лойиҳаси 8 бўлим ва 43 моддадан иборат. Унда амалдаги
Конституциявий қонунда белгиланган ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий тамойиллари изчиллиги сақлаб
қолинган. Шу билан бирга, қонун лойиҳаси 2026 йилги Конституция қоидаларига
мос. Давлат ҳокимияти янги
институтларини ташкил этиш билан боғлиқ меъёрлар киритилган. Бундан ташқари, илгари амалда бўлган бандлар сезиларли даражада қайта ишланди ва таҳририй жиҳатдан такомиллаштирилди.
Депутатлар «Қурултой
ва унинг депутатлари мақоми тўғрисида»ги Конституциявий қонунни иккинчи ўқишда
қабул қилди. Бир палатали парламентда 5 йилга сайланадиган
145 нафар депутат бўлади.
Ҳужжат давлат органларини шакллантиришда иштирок этувчи Қурултойнинг ваколатларини белгилайди. Бугун, шунингдек, «Қозоғистон
Халқ Кенгаши тўғрисида"ги, «Пойтахтнинг мақоми тўғрисида»ги, «Маъмурий-ҳудудий
тузилиш тўғрисида»ги ва «Сайлов тўғрисида»ги Конституциявий қонунга
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги конституциявий қонунлар иккинчи ўқишда қабул
қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

