Гуманитар ёрдам ортилган махсус транспорт Афғонистонга етиб борди. Зилзиладан зарар кўрган Ҳирот вилоятига Миллий гвардиямиз самолёти озиқ-овқат, чодирлар, дори-дармон, кийим-кечак етказиб берди. Жами 1 минг 700 тонна юк жўнатилади. Қутқарувчилар эса бедарак йўқолганларни ахтаряпти, бинолар харобаларини очяпти. Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, улар Ноиброфий туманида иш юритяпти. У Ҳиротдан 25-30 километр масофада. Бу участка энг мураккаб ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бедарак йўқолганларнинг кўп қисми мазкур туманда. Афғон шаҳри маъмурлари туни-куни ишлаётган қутқарувчилардан миннатдор. Эслатамиз, таркибида кинологлар, фалокатлар тиббиёти марказининг шифокорлари ва фельдшерлар ҳам бўлган 45 кишилик отряд Афғонистонга зарур ускуналарни олиб келган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.