Қозоғистон
энг йирик нефть экспортчилари рейтингида 11-ўринни эгаллади. У Бразилия ва Ангола ўртасидан жой олди. Илғор учликда эса Саудия Арабистони,
Россия ва АҚШ бор. World’s Top Exports интернет-портали
аналитиклари таъкидлашича, 2023 йилда республика салкам 71 миллион тонна
хомашёни хорижга жўнатди ва 42 миллиард доллар даромад олди. Таъкидлаш лозимки,
нефть ўтган йили
дунёдаги экспорт
қилинадиган энг қимматли маҳсулотлар ичида биринчи ўринни олди, тозаланган нефть мойлари, электрон интеграл схема ва қисмлар, автомобиллардан олдинга ўтиб олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси