Қозоғистонда ишлаб чиқарилган биринчи онкологик касалликларни даволашга қаратилган препарат йил охиригача рўйхатга олинади. Ҳозир клиник синовларнинг иккинчи босқичи тўла куч билан давом этяпти. Биринчи босқич ўтган йили якунига етди. Бу сафар синовлар майдони кенгайтирилди, препарат саратоннинг барча турларида синаляпти. Фан ва олий таълим вазири таъкидлашича, янги дори барқарор ижобий натижа беряпти. Беморлардаги ўсма ўртача учдан бир қисмига кичрайган. Баъзиларда ремиссия кузатилган.
Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
- Йил охиригача бу
препаратни рўйхатдан
ўтказиш ва бозорга чиқариш ниятидамиз. Натижалар яхши, барқарор. Йил охирида анжуман тўплаймиз ва
тақдимотини ўтказамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

