Туркистон вилоятида газ ва қуёш электр станциялари, кўмир-кимё, нефть-кимё ва сульфат кислотаси заводлари қурилади. Улар жанубий минтақанинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондиради, зироатчилик соҳасидаги лойиҳалар Қозоғистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Ҳукумат матбуот хизмати берган маълумотга кўра, вилоятда жами 33 миллиард тенге қийматга эга 29 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқади, шунингдек, 74 таси устида иш кетяпти. Жорий йилда минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун 400 миллиард тенге маблағ киритилиши кўзда тутилган. Бу маблағ муҳандислик инфратузилмалари яратиш, агросаноатни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муаммоларни бартараф этишга йўналтирилади. Шунингдек, «Шинам мактаб» миллий лойиҳаси доирасида минтақада ўқувчилар учун ўрин сони ошади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.