Қозоғистонлик скрипкачи - WORLDVISION-2022 ғолиби

Қозоғистонлик скрипкачи - WORLDVISION-2022 ғолиби

Қозоғистонликларнинг яна бир ютуғи. Скрипкачи Руслан Талас Венада бўлиб ўтган WorldVision-2022 танловида ғолиб бўлди. Унда скрипка, альт, виолончель, контрабас, фортепиано ёки арфа чала олувчи 16-35 ёшдаги ижрочилар қатнашди. Беллашув якунига кўра, ватандошимиз Берлин филармонияси, Нью-Йоркдаги Карнеги-холл ва Москадаги «Зарядье» концерт залида маҳоратини кўрсатиши учун билет олди. “Бундай нуфузли тадбирда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиш мен учун фахр”, дейди Руслан. Ғалабага эришиш осон бўлмади, ижрочилар ўртасида рақобат жуда кучли бўлди.

Руслан Талас, скрипкачи, WorldVision-2022 танлови ғолиби:

- Мазкур танлов интернетда, ижтимоий тармоқларда кенг реклама қилинди. Шунинг учун қатнашчилар кўп бўлди. Адашмасам, 109 давлатдан 4 минг қатнашчи келди. Биринчи марта ўтаётган бўлса ҳам кенг кўламли эди. Танлов учун бир йил вақт сарфланди. Биринчи тур минтақаларда, иккинчиси – миллий даражада, учинчиси дунё бўйича эди. Тўртинчи босқичда оркестр билан бирга саҳнага чиқдик. Финал Венадаги машҳур «Концертхаус»да ташкил қилинди. Бундай залда санъатимни намойиш этиш мен учун фахр.

Руслан жаҳонга машҳур скрипка мураббийлари қўлида таълим олди. Ҳозир Швейцариядаги Лозанна олий мусиқа мактаби магистратурасида ўқияпти. Артист таъкидлашича, ундаги санъатга муҳаббатни отаси Мусахан Туринтаев уйғотган.

Руслан Талас, скрипкачи, WorldVision-2022 танлови ғолиби:

- Ўзи ҳам скрипкачи бўлган, мунтазам мени қўллаб-қувватлайди. Ёрдамлашади, ҳар куни бирга шуғулландик. Таълимни Қозоғистон мусиқа миллий академиясида бошлаганман. Илм даргоҳидан жуда миннатдорман. Шу ерда 5 йил ўқидим. 12 ёшимда Москвадаги марказий мусиқа мактабига қатнадим. Яқинда Граф Муржи синфида Москва консерваториясини тугатдим. У жуда машҳур скрипкачи, Қозоғистонга тез-тез келади.

Руслан Талас мамлакатимиз саҳналарида тез-тез чиқишни орзу қилади. Бирга ижод қилиш учун Қозоғистонга жаҳонга машҳур ижодкорларни таклиф этишни истайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.