Қозоғистон ва Арманистон президентлари музокаралар ўтказди

Қозоғистон ва Арманистон президентлари музокаралар ўтказди

Бугун Ақўрдада Арманистон Президенти тантанали кутиб олинди. Ваагн Хачатурян Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев Арменистон Президентни илиқ табриклади, мамлакатимиз икки томонлама ҳамкорликни янги сифат даражасига олиб чиқишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Бунинг учун барча имкониятлар яратилган. Салмоқли ташкилий база яратилган, барча соҳаларда алоқалар фаол ривожланяпти. Жорий йилда икки давлат Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган сананинг 25 йиллигини нишонлайди. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

– Сиз биринчи марта Қозоғистонга расмий ташриф билан келдингиз. Ушбу ташрифни икки давлат ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш деб ҳисоблайман. Бу ташриф катта аҳамиятга эга. Биз қозоқ-арман алоқаларини янги даражага олиб чиқишдан манфаатдормиз.

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ваагн Хачатурян транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар соҳалар, шунингдек, рақамлаштиришда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишди. Давлат раҳбари Қозоғистон томонининг Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик шартномаси юзасидан музокаралар ўтказиш учун Алмати майдончасини тақдим этишга тайёрлигини билдирди. Ваагн Хачатурян ўз навбатида Қозоғистон билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Ваагн Хачатурян, Арманистон Республикаси Президенти:

– Бу ерга келганимдан мамнунман. Қозоғистонда кузатилаётган ўсиш, тараққиётдан катта таассурот олдим. Дўстлигимиз, муносабатларимиз узоқ йиллар давом этишига ишонаман, чунки уларнинг тарихий илдизлари бор. Қозоғистон ишончли ва яқин ҳамкоримиз. Ва, албатта, ўзаро иқтисодий алоқаларимиз ривожланиб бораётганини таъкидламоқчиман.

Абдумалик Сарманов таржимаси.