У халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган. Ҳужжат республикада кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам масалаларини ўз ичига олган. Иш билан таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги, ижтимоий суғурта, оғир ҳаётий вазиятларда ёрдам кўрсатиш, кексаларни қўллаб-қувватлаш масалаларп кўзда тутилган. Бир сўз билан айтганда, янги ҳужжат бандлари Қозоғистон аҳолиси турмуш сифаини оширишга қаратилган. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир таъкидлашича, ундаги асосий мавзулардан бири – пенсияларнинг босқичма-босқич кўтарилиши. Масалан, базавий пенсия жорий йилдан бошлаб 2027 йилгача 51 фоизга ортади. Алихан Смаилов маълум қилишича, натижада икки миллион нафардан зиёд фуқаронинг даромади ортади. Кўзда тутилган тадбирлардан яна бири – Қозоғистон аҳолиси эндиликда ўз жамғармаларидан ярмини ишончли бошқарувга топшириши мумкин. Қолгани эса аввалгидек Ягона миллий пенсия жамғармасида қолади. Бош вазир ижтимоий кодекс самарали ишлатилиши учун қатор топшириқлар берди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Меҳнат вазирлиги Ижтимоий кодексда кўрсатилгани каби ўз вақтида ва тўла ҳажмда нафақаларнинг оширилишини таъминлаши лозим. Одамлар янги тўловларни ўз вақтида олиши керак. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини аниқлаштириш учун қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниши зарур. Ҳозирча тегишли Ҳукумат қарорларининг фақат 26 тадан атиги 10 таси тасдиқланди. Меҳнат вазирлиги бу йўналишда ишларни имкон қадар тезроқ тугатиши ва тегишли қарор лойиҳаларини Ҳукуматга топшириши лозим. Шунингдек, ҳокимликлар ва Ахборот вазирлиги билан бирга янги Ижтимоий кодекс бўйича ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилиши зарур.
Ҳукуматда иссиқлик-энергетика маркази таъмири масаласи кўрилди
Бундан ташқари, вазирлар маҳкамасида мамлакат энергетика объектларини иситиш мавсумига тайёрлаш масаласи кўрилди. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, Экибастуз ТЭЦини таъмирлаш учун Ҳукумат захирасидан 7,4 миллиард тенге ажратилди. Жорий йилда 10 энергоблок, 49 қозонхона ва 54 турбинада капитал реконструкция ишлари амалга оширилади. Вазир маълум қилишича, республика ТЭЦларида барча таъмир ишлари ноябргача тугайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси