Ўзбекистонда Биринчи Халқаро «Лазги» рақси фестивали давом этяпти. Таъкидлаш лозимки, ЮНЕСКО бу рақсни инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритган. Ёрқин ва шўх ижро услуби унинг дунё миқёсида оммалашишига сабаб бўлган. Танловда 30 давлатдан келган профессиолнал ва ҳаваскор хореография усталари, олимлар ва маданият арбоблари қатнашяпти. Бош соврин учун 170 нафардан кўпроқ артист курашяпти. Улар қаторида Қозоғистоннинг «Ақ кербез» жамоаси ҳам бор.
Аида Смағулова, Жамбил вилоят филармонияси бадиий раҳбари:
- Раққосларимиз биринчи навбатда халқ қадриятларини намойиш этади. Фестивалда тўртта рақс билан чиқамиз. Хореография санъати кўплаб халқлар ва маданиятларни бирлаштиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.