Биринчи марта ушбу унвон хитойлик гроссмейстерга насиб қилди. Астанада 7 апрелдан 1 майга қадар давом этган турнирда у Ян Непомняший билан кураш олиб борди. Шахматчилар классик вақт назорати остида 14 партия ўйин ўтказди. Тенг ҳисоб кўрсатилгани натижасида жанг қўшимча босқичдаги тай-брейккача етиб борди. Унда Дин Лижень учта дурангдан кейин тўртинчи “тезкор” партияда ғалабага эришди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси