Ҳукуматда Абай вилоятини ривожлантириш режаси кўриб чиқилди

Ҳукуматда Абай вилоятини ривожлантириш режаси кўриб чиқилди

Қозоғистон Ҳукумати йиғилишида Абай вилоятини ривожлантириш мажмуавий режасига киритилган ушбу ва бошқа лойиҳалар тақдим этилди. Ҳужжат 2023-2027 йилларда рўёбга чиқарилади ҳамда юздан ортиқ тадбирни ўз ичига олади. Шу жумладан, инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш, уй-жой-коммунал хўжаликни, инфратузилмаларни ривожлантириш, экологик вазиятни яхшилаш зарур. Минтақага 1,9 триллион тенге жалб этилади. Унинг асосий қисмини хусусий инвестициялар ташкил қилади. Натижада, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ялпи ҳажмини 1,5 марта, асосий капиталга инвестицияларни 3,5 марта ошириш имконияти яратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси