Давлат раҳбари янги бош вазирни қутлади

Давлат раҳбари янги бош вазирни қутлади

Давлатимиз раҳбари ўзи ва Қозоғистон халқи номидан Лиз Трассни Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландия Бош вазири бўлгани билан табриклади. Ўз телеграммасида Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, Қозоғистон Буюк Британия билан кўп йиллик стратегик ҳамкорликни юқори баҳолайди ва келгусида ҳам ўзаро илиқ муносабатларни мустаҳкамлаш учун яқиндан шериклик қилишга тайёр.

Ўзбекистон президенти билан телефонда мулоқот ўтказилди

Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди. Икки мамлакат етакчилари стратегик ҳамкорлик руҳида турли соҳаларда икки тарафлама шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитининг кун тартибига оид масалаларда ҳам ўзаро фикр алмашди.

 

 

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.