Қозоғистон балети афсонаси бўлган Бўлат Аюханов ҳаётдан кўз юмди. У 84 ёшга тўлганди. Санъаткор Алмати хореография билим юртини тугатган, Абай номли опера ва балет театри яккахони бўлган. 1967 йилда «Алма-Ата ёш балети»ни ташкил қилди ва уни умрининг охиригача бошқарди. Кейинроқ ташкилотга Давлат академик рақс театри номи берилди. У яратган ансамбль Европа ва Осиё бўйлаб гастролларга чиқди, кўп марта турли мукофотларга лойиқ кўрилди. Иқтидорли хореограф ва балетмейстер жаҳон саҳналарида Қозоғистон бастакорларининг 30 дан зиёд спектаклини олиб чиқди.